Вазир ўринбосари Наманганда
02.08.2021
Нодир Якубов Наманган тумани Олаҳамак қишлоғидаги сўнги 3 йил давомида фойдаланилмаган Иқтисодиёт коллежида бўлди.
Ўрганиш жараёнида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорликка ўқитиш курсларини ташкил этиш учун 10 йилгача бўш бино ва иншоотларни ижарасиз фойдаланишга бериш бўйича ҳудуддаги тадбиркорлар билан суҳбатлашилди.
Шунингдек, касб-ҳунар марказидан ажратиб берилган майдонда 9 та тадбиркорлар томонидан йилига 20 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилиб, 1170 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.