Вазир ўринбосари Баҳодир Умурзаков Бухородаги "Ишга марҳамат" Мономарказининг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзаков Бухоро вилоятидаги тез орада фойдаланишга топшириш режалаштирилган "Ишга марҳамат" Мономаркази, у ердаги қурилиш-реконструкция ишлари ва ишчиларга яратилган шароитлар билан танишди.
Ушбу марказ ишга туширилса, қуйидаги йўналишларда қисқа муддатли ўқув курслари жорий этилади:
👨🍳 Ошпаз-қандолатчи;
👨🔧 Сантехник;
👨🔧 Электр монтаж ишлари;
🧵 Тикувчилик;
💇♀️ Аёллар сартароши;
💇♂️ Эркаклар сартароши;
👨💻 Компьютер IT, Web сайт;
👨💻 1С бухгалтерия;
🚗 Автомобилларни таъмирлаш чилангари;
📱Мобил қурилмаларни таъмирловчи уста;
🚜 Қишлоқ хўжалиги механизатори;
🚛“В” ва “ВС тоифали ҳайдовчи;
🇷🇺 Рус тили;
🇺🇸 Инглиз тили;
🇰🇷 Корейс тили.