Вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япония иммиграция хизмати раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

14.10.2022

Япония. Токио. 14.10.2022 16:35 (Токио вақти билан) Навбатдаги музокара

Вазир Нозим Хусанов бошчилигидаги делегация Япония иммиграция хизмати раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон фуқароларини кунчиқар мамлакатга хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.