Вазир Мирзаобод туманидаги тадбиркор аёллар билан учрашди

09.07.2021

Вазир Мирзаобод тумани "Янги Ўзбекистон" маҳалласида Наманган вилоятидан келиб, шу ҳудудда яшайдиган 100 нафар касаначилик билан шуғулланувчи аёллар бандлигини таъминлашни мақсад қилган тадбиркор — Феруза Якубжонова билан учрашди.

Тадбиркорга яқин кунларда очилиши режалаштирилаётган юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи кооператив фаолиятига оид тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Тез кунларда ушбу кооперативда иш бошлайдиган аёллар рўйхатини шакллантириш бўйича ҳам йўл-йўриқлар кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, вазирликнинг 245 млн сўм субсидия маблағлари эвазига ташкил этилган, 100 нафар банд бўлмаган "Aёллар" дафтаридаги хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркор Ўғилжон Каримованинг "Мирзаобод водий текстил" ишлаб чиқариш кооперативи фаолияти ҳам ўрганилди.