Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясининг йирик қурилиш компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясининг йирик қурилиш компаниялари - «ПИК-Индустрия» АЖ ва «ТехСтрой» МЧЖ корхоналари раҳбарият вакилларидан иборат делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов меҳмонларга Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини шакллантириш бўйича олиб борилаетган фаолият юзасидан батафсил маълумот берди. Суҳбат давомида бу борадаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари ҳусусида фикр алмашилди. Меҳмонлар ўзларини қизиктирган саволларга батафсил жавоб олиб, Ўзбекистонга уюштирилган сафар дастури билан боғлиқ масалаларни мухокама этдилар. Ушбу ташриф давомида «ПИК-Индустрия» АЖ ва «ТехСтрой» МЧЖ корхоналари вакиллари қуйидаги бўш иш ўринлари учун танлов ўтказишади:
- Монтажчи (монтажник-сантехник),
- Электр пайвандчи (электросварщик),
- Электр монтажчи (электромонтажник),
- Ғишт териш (каменщик),
- Арматура (арматурщик),
- Қолиплаш (формовщик),
- Юк жойлаш (стропальщик),
- Ички пардозлаш (отделочник).
Танлов ўтказиладиган ҳудудлар:
15-19 январь кунлари - Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси 245-уй. “Ишга марҳамат” мономаркази биноси (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари аҳолиси учун).
20-23 январь кунлари - Урганч шаҳри, Ёшлик кучаси 24-уй. Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биноси (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун).
25-31 январь кунлари - Самарқанд шаҳри, Спитамен шох кўчаси 270-уй. Самарқанд транспорт коллежи биноси (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолси учун).
2021 йилнинг оҳирига қадар ушбу компанияларда жами 14 000 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросини ишга жойлаштириш имконияти мавжуд.
«ПИК-Индустрия» очиқ акционерлик компанияси 1994 йилдан Россия Федерациясининг турар жой иншоатларини қуриш соҳасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.