Ангор туманида кооператив ташкил этилди
12.03.2020
Қишлоқ жойларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида туман марказидан узоқда жойлашган, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланмаган ҳудудларда кооперативлар ташкил этиляпти.
Мазкур лойиҳа асосида қишлоқларда истиқомат қиладиган 17 мингдан ортиқ камбағал аҳолининг даромадларини ошириш кўзда тутилган.
Ҳар бир кооператив ўзида 50 кишини бирлаштиради.
Уларнинг самарали ишлаши учун шарт – шароитлар яратиш ва таъминлаш кўзда тутилган.
‼️ Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида навбатдаги кооператив ташкил этилди. Эндиликда у аҳолига сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш йўлида хизмат қилади.