Ўзбекистонда жамоат ишлари дастурини биргаликда баҳолашни ўтказиш бўйича учрашув ташкил этилди

19.06.2020

Жорий йилнинг 18 июнь санасида видеоконференция шаклида Ўзбекистонда жамоат ишлари дастурини баҳолашга бағишланган учрашувлар доирасидаги биринчи сессияси бўлиб ўтди. Учрашувдан асосий мақсад ХМТ мутахассислари томонидан тузилган саволномага ишчи гуруҳ жавоблари асосидаги баҳолашнинг асосий йўналишларини аниқлаш ва муҳокама қилиш бўлди. 

 photo_2020-06-18_17-06-13

Ўз чиқишида Бандлик ва меҳнат муносабатларининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов айниқса COVID-19 пандемияси туфайли келиб чиққан инқироз даврида Ўзбекистонда жамоат ишларининг ўсиб бораётган роли ва долзарблигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, Жамоат ишлари фондининг вақт бўйича бандлиги хизматларининг қамрови ва йўналишларини кенгайтириш учун 200 млрд сўм ажратилди.
Шу билан бирга, Э.Мухитдиновнинг сўзларига кўра, жамоат ишларини ташкиллаштиришда бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда ва уларни бартараф этиш учун, хусусан, ХМТ ташкилоти томонидан халқаро текширув ўтказиш зарур. 

 photo_2020-06-18_17-06-12 (2)

ХМТ мутахассиси Р.Пизарро жамоат ишларининг бундай баҳоси Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг миллий бандлик стратегияси ва функционал таҳлилини ишлаб чиқиш билан бир қаторда Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури доирасида ХМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида ХМТ Халқаро маслаҳатчиси Майкель Р. Лью-Ки-Сонг видеоконференция иштирокчиларини Ўзбекистонда жамоат ишлари дастурини баҳолашни ўтказиш жараёни ва кейинги учрашувларнинг мақсадлари билан таништирди. Жумладан, кейинги сессияларда Ўзбекистоннинг ишчи гуруҳи жамоаси ўзини-ўзи баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган жиҳозларни олади, шунингдек дастлабки натижаларни тақдим этади ва ХМТ билан биргаликда ушбу йўналишдаги ҳамкорликнинг кейинги қадамларини аниқлаштиради. 

 photo_2020-06-18_17-06-14

Учрашув давомида иштирокчилар кун тартибида турган 4 та асосий масалани муҳокама қилдилар: жамоат ишлари дастури қатнашчиларини саралаб олишда мавжуд бўлган қийинчиликлар; АКТ-тизимларни жорий қилиш ва фойдаланишдаги муаммолар; дастур мониторингини такомиллаштириш бўйича вазифалар; хусусий сектор билан ҳамкорлик. Учрашув якунида томонлар кейинги учрашувда муҳокама учун кун тартибига киритилувчи саволларнинг асосий рўйхатини аниқлаб олдилар.