ЎЗБЕКИСТОНДА ИШСИЗЛИК ДАРАЖАСИ КАМАЙДИ
Мамлакатимизда 2023-йил якунига кўра ишсизлик даражаси 6,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайди.
2023-йилнинг декабр ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан республикамизнинг 208 та шаҳар ва туманида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилди.
Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ўтказилган тадқиқот давомида 1 000 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 10 000 уй хўжаликлари ҳамда 53 минг 300 нафар фуқаро қамраб олинди.
2024-йилнинг 1-январ ҳолатига меҳнат ресурслари сони 19 млн. 724 минг 900 кишини ташкил этиб, 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 207 минг 400 кишига (1,1 фоизга) ошган.