ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ХАБАР ҚИЛАДИ!
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ХАБАР ҚИЛАДИ!
Бугунги кунда республикамизда лицензияга эга 61 та Хусусий бандлик агентликлари фаолият юритаётган бўлиб, айрим Хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларга ишга жойлашиш борасида хизматлар кўрсатилиши учун улардан олдиндан 100% тўловларни амалга ошириш талаб этилмоқда ва ундирилган тўловлар эвазига фуқароларни ишга жойлаштириш хизматлари кўрсатилмай қолмоқда.
Натижада фуқаролар томонидан Хусусий бандлик агентликларига тўлаган маблағларини қайтариш талаб этилганда, ушбу маблағлар қайтарилмаяпти ёки хизматлар кўрсатилмаган бўлсада, маблағларнинг маълум бир қисми асоссиз ушлаб қолинмоқда.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ вазирлик томонидан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида айрим* Хусусий бандлик агентликларининг фаолиятини текшириш режалаштирмоқда.
Текшириш якуни бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган Хусусий бандлик агентликларининг лицензиясини тўхтатиш, тугатиш, бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади, шунингдек Низом ва Битим талабларини бузган Хусусий бандлик агентликлари бўйича тўпланган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги
Ахборот хизмати
Текшириш режалаштирилган
Хусусий бандлик агентликлари
РЎЙХАТИ
№ |
Хусусий бандлик агентликларининг номи |
Манзили |
Лицензия рақами ва берилган санаси |
1 |
"Tian Shan xususiy bandlik agentligi" МЧЖ |
Тошкент шаҳри, Яккасарой |
№ 0003 |
2 |
“World Work xususiy |
Тошкент шаҳри, Миробод тумани, |
№ 0006 |
3 |
"Recruit Consalting Work xususiy bandlik agentligi" МЧЖ |
Тошкент шахри, Чилонзор тумани, 6-мавзе, 22-уй |
№ 0015 |
4 |
"International experience xususiy bandlik agentligi" МЧЖ |
Тошкент шахри, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй |
№ 0017 |
5 |
“Buyuk gallaktika franchayzing |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 43-уй |
№ 0020 |
6 |
“Navoiy хususiy bandlik agentligi” МЧЖ |
Навоий вилояти, Навоий шаҳри, И.Каримов кўчаси, 110-уй |
№ 0039 |
7 |
“Profelite IMP xususiy bandlik agentligi” МЧЖ |
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 56-уй |
№ 0053 |
8 |
“Unistaff xususiy bandlik agentligi” МЧЖ |
Фарғона вилояти, Фарғона шахри, Сайлгох кўчаси, 29-уй |
№ 0026 |