Ўзбекистон пойтахтининг «Хилтон» меҳмонхонасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг раҳбарияти Саудия Арабистони Қироллиги давлат органларининг вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди

24.01.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов меҳмонларга Ўзбекистон меҳнат бозори ривожланиш тенденциялари, мамлакатимизда хавфсиз, тартиблашган ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг шакллантирилиши бўйича олиб борилаётган фаолият хусусида батафсил маълумот берди.

Саудия Арабистони Қироллиги инвестиция вазири Халид Абдулазиз Аль-Фалих Бухорода ўтказилган бизнес-форумидаги саудия делегацияси иштироқининг таъсуротлари билан ўртоқлашиб, ўзаро фойдали хамкорликнинг истиқболлари юзасидан сўз юритди.

Томонларнинг фикрига кўра, бу мулоқот туризм, тиббиёт, ҳизмат соҳаси, кадрлар тайёрлаш ва меҳнат миграцияси масалалари билан боғлиқ бошқа йўналишларни қамраб олиши лозим. Бу соҳадаги икки томонлама хамкорликнинг хуқуқий пойдеворини шакллантирувчи хукуматлараро битим ва бошқа хужжатларни ишлаб чиқиш мақсадидаги мулоқотни давом эттириш бўйича келишиб олинди.