Узайтирилган татил вақтида болаларнинг ишловчи ота-оналарига қонунчиликдаги имтиёз ва кафолатлар ҳақида

06.01.2023

Амалдаги Меҳнат кодексининг 228-1-моддасига мувофиқ, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланиши лозим. Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида аёллар меҳнатига ҳақ тўлаш камайтирилмайди.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 229-моддасига мувофиқ, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир.

Ушбу Кодекснинг 231-моддасига кўра ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра ёз вақтида ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади.

Бундан ташқари, фарзандлари таътил бўлган вақтда ота-оналар учун уларнинг иш берувчиларга:

йиллик меҳнат таътилини ушбу вақтда бериши;

келишувга кўра иш ҳақи сақланмаган таътил бериши;

мослашувчан иш вақти режимида ёки масофадан туриб ишлаш режимида ишлашга рухсат бериш ва расмийлаштириш тавсия этилади.