Уруш фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалар топширилмоқда

08.05.2019

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодирбек Якубов бошчилигидаги вазирлик ходимлари 100 ёшни қаршилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Кулдан Мамедов хонадонига ташриф буюриб, уруш фахрийсини байрам билан табриклашди, эсдалик совғалар топширилди. Кулдан Мамедов 1919 йил 5 сентябрда таваллуд топган. 1942 йил фронтга кетган. Урушдан сўнг Ангрен кўмир конида ишлаган. Ҳозирда 3 нафар фарзанди, 5 нафар набираси бор. Бир асрлик умрни ортда қолдирган отахон Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 8 март МФЙ, Туркистон кўчаси, 162-хонадонда истиқомат қилади.

Нодирбек Якубов бошчилигидаги гуруҳ Тошкент вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиб, 1922 йилда туғилган уруш қатнашчилари Ғаффор Абдураҳмонов (Қибрай тумани), Зухриддин Исмоилов (Тошкент тумани), 1923-26 йилларда туғилган Мунавир Илясов (Ангрен шаҳри), Ҳидой Асқаров (Тошкент тумани), Мўмин Атакаев (Қибрай тумани), Анорбой Жалилов (Паркент тумани) билан учрашди ҳамда вазирлик номидан чуқур миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, ҳар бир уруш фахрийсига 3 нафардан навбатчи ҳамшира бириктирилиб, фахрийларнинг саломатлиги мунтазам назорат остида бўлиши таъминланмоқда.  

Хотира ва қадрлаш куни арафасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

1

Ғаффор Абдураҳмонов

2

3. Зухриддин Исмоилов

3

4

4. Хидой Асқаров

Мўмин Атакаев 2

6. Анорбой Жалилов