Ўрта таълим мактабларида касбга йўналтириш соатлари ўтказиляпти
17.01.2020
Бандлик ва мехнат мунасабатлари ҳамда Ҳалқ таълими вазирлиги ўртасида 2019 йил 6 декабрда имзоланган қўшма қарорга мувофиқ 2019-2020 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган мехнат дарслари давомида касбга йўналтириш соатлари ташкил этиляпти.
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги мактаб ўқувчилари учун мана шундай соатлар ташкил этилди.
Навоий вилоятининг Конимех туманида жойлашган 22 ва 29- мактаб ўқувчилари учун ҳам меҳнат дарслари ташкил этилди.
Дарс давомида ўқувчилардан профориентацион тестлар олиниб, уларнинг касбга қизиқишлари аниқланмоқда.
Бундай дарслар Республикамизнинг барча ҳудудуларида бўлиб ўтмоқда.