Урганч шаҳрида Кореялик ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди

18.01.2022

Урганч шаҳрида Хоразм вилоят Бандлик бош бошқармаси мутасаддилари ҳамда Кореялик ҳамкорлардан иборат делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Корея ҳамкорлиги агентлиги (КОИCА) грант маблағлари ҳисобига касб-ҳунарга ўқитиш марказини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш дастурини шлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.