Учтепа туманида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкиллаштирилди

14.05.2019

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 14 май куни Учтепа туманидаги бешта ҳудудда – Учтепа қурилиш коллежи, Учтепа дизайн коллежи, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Экопарк ва Учтепа тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкиллаштирилди.

Меҳнат ярмаркасида Тошкент шаҳридаги 138 та корхона ва ташкилотлар томонидан 2900 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилиб, бешта ҳудуд бўйича ўтказилган ярмарка ишида жами 600 нафарга яқин фуқаро иштирок этди.

Шулардан 92 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, уларнинг 52 нафари аёл, 30 нафари эса иш билан банд бўлмаган уюшмаган ёшлардан иборат.  Шунингдек, касбга эга бўлмаган 9 нафар шахс
бандлик органлари томонидан меҳнат бозорида талаб юқори ҳисобланган касбларга бепул қайта ўқитишга жалб этилди.

Шунингдек, ярмаркада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан тижорат банклари, савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ инспекцияси ва таъминотчи корхоналар ҳамкорлигида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида тадбиркорлик павильонлари ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича самарали натижага эришиш мақсадида ҳозир махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, Учтепа туманидаги 60 та маҳаллада уйма-уй юрилиб, ишсизлар руйхати шакллантирилмоқда.

Учтепа туманида ташкиллаштирилган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” 18 майга қадар давом этади. 

IMG_2627

IMG_2629

IMG_2635

IMG_2636

IMG_2647

IMG_2661

IMG_2672

IMG_2680

IMG_2682

IMG_2688