Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди

03.01.2020

📌 2020 йилнинг 1 январидан иш берувчи ҳамда ходим ўртасида тузиладиган шартномалар ва меҳнат дафтарчаси электрон шаклда олиб борилмоқда. Мазкур тизимнинг қай тарзда юритилишини ўргатиш мақсадида республикамиз бўйлаб ходимлар билан ишлаш бўлими мутахассисларига тушунтириш ишлари давом этмоқда.

📎 Шундай тадбир Тошкент вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Тошкент вилоятининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тизими ходимлари учун Ўрта Чирчиқ туманида шу каби семинар-тренинг ташкил этилди. Унда 300 га яқин коллеж ходимлар бўлими, директор ўринбосари ҳамда масъул ходимлар қатнашди.

тошвилсем1