Тошкент шаҳрида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларига миллий қонунчиликнинг мувофиқлиги таҳлили мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.
15.08.2022
Тошкент шаҳрида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларига миллий қонунчиликнинг мувофиқлиги таҳлили мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.
Унда вазирлик мутасаддилари 2022- йилнинг бошидан ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш кучайтирилганлиги ҳақида маълумот беришди.
Жумладан, Президент қарори билан 2022-йил 1-январдан бошлаб Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилаётганлиги таъкидланди.