Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган “УЗМИЛЛ ЛТД” МЧЖга қарашли ётоқхонада 2021-йил 29-ноябр куни соат тахминан 05:00 ларда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида ёнғин юз берган.

02.12.2021

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган “УЗМИЛЛ ЛТД” МЧЖга қарашли ётоқхонада 2021-йил 29-ноябр куни соат тахминан 05:00 ларда ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида ёнғин юз берган.

Бахтсиз ҳодиса натижасида 18 нафар ишчилар билан содир бўлган ҳолатни махсус текшириш тўғрисида Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасининг 2021-йил 2-декабрдаги 265-сонли буйруғи қабул қилинди.

Ҳозирда текшириш ва расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
      Унинг келиб чиқиш сабаблари ва якуни тўғрисида қўшимча маълумотлар берилади.