“ТЕМИР ДАФТАР”ГА КИРИТИЛГАН МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ ИШСИЗ ФУҚАРО МАТҚОСИМОВ АКМАЛЖОН ҚОДИРОВИЧНИНГ ШАХСИЙ ТОМОРҚАСИДАН ФОЙДАЛАНИШИ УЧУН 1 СОТИХЛИ ИССИҚХОНА ЎРНАТИЛИБ, САРИМСОҚПИЁЗ ЭКИБ БЕРИЛДИ

22.10.2020

Тошкент вилояти Бўка туманининг “Олтиш” маҳалла фуқаролари йиғини, Баҳор кўчаси 38-уйда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаро Матқосимов Акмалжон Қодировичнинг шахсий томорқасидан фойдаланиши учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари эвазига 1 сотихли иссиқхона ўрнатилиб, саримсоқпиёз экиб берилди.