Сирдарё вилоятида томорқа хўжаликлари учун субсидиялар ажратилмоқда

14.04.2020

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Бандликка кўкалашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 17 та маҳалладаги 85 нафар кам таъминланган оила вакилларига уларни томорқа хўжалигида банд қилиш учун 16,5 млн.сўм субсидиялар ажратилди.

photo_2020-04-13_17-58-38

Ажратилган субсидия ҳисобига “Мирзаобод томорқа сервис бир” МЧЖ томонидан 16 минг дона булғор қалампири, 24 минг помидор, 2 минг дона бақлажон ва 7 килограмм бодринг уруғлари етказиб берилди.

photo_2020-04-13_17-58-39

Ушбу уруғ ва кўчатлар маҳаллада ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашаётган фуқаролар томонидан кам таъминланган фуқаролар хонодонларининг томорқасига тўлиқ экилиб берилди.