"СТАРТАП ТАШАББУСИ" ДАСТУРИНИНГ БЕШИНЧИ ДАВРИ БОШЛАНИШИ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
9 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси доирасида Россия Федерациясининг молиявий кўмаги билан Ёшлар ишлари бўйича агентлик, “Ёшлар-Келажагимиз” жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар Тадбиркорлигини Қўллаб-Қувватлаш Маркази, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари (IT-Park) ҳамкорлигида ёшлар Стартап Ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг бешинчи даври очилиш маросими бўлиб ўтди, унда Тошкент шаҳридан 46 стартап-лойиҳалар иштирок етди. Худди шу семинар ва тренинглар республика ҳудудларида танлов натижаларига кўра танлаб олинган 273 лойиҳа жамоаси учун ташкил етилади.
Дастур давомида бешинчи давр дастурининг 46 та иштирокчи лойиҳаларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
5-давр дастури онлайн тарзда ўтказилади ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Пандемия билан боғлиқ чекловларга қарамай, шу йилда рекорд даражадаги 905 та мурожаат келиб тушди, бу аввалги даврдан 72% га кўпдир.
Дастур интенсив беш кунлик семинар билан бошланади, унда иштирокчилар «Lean Startup» («тежамкор стартап») услубиятидан фойдаланган ҳолда стартапни бошлаш асосларини ўрганадилар. Ўқув машғулотларидан сўнг, ёш стартапчилар ўз лойиҳаларини амалий равишда тадбиқ қилишга ўтадилар - улар лойиҳани амалгаошириш учун "йўл харитаси"ни тузадилар, лойиҳаларининг қиймат таклифларини синовдан ўтказадилар, мақсадли аудитория эҳтиёжларини ўрганадилар, ишчи моделларини яратадилар ва бирламчи сотувларини синовдан ўтказадилар.
Дастур давомида лойиҳаларга трекерлар, яъни тажрибали муррабийлар йўналиш беришади, жамоанинг ривожланишини кузатиб боришади ва мақсадларга эришишда кўрсатмалар беришади. Кейинги бир ой давомида иштирокчилар учун стартап лойиҳаларини амалга оширишнинг турли масалалари бўйича ихтисослашган экспертлар ва муваффақиятли тадбиркорларнинг маҳорат сабоқлари ва эксперт маслаҳатлари ташкил етилади.
Бу йил дастурни амалга тадбиқ қилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ИТ марказлари, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, DataSite Technology, Digital Trust, Ground Zero ва C-Space коворкинг марказлари иштирок этмоқдалар.
Якуний тақдимотлар натижаларига кўра мамлакат бўйлаб энг истиқболли 40 та лойиҳа жамоалари ўз стартапларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача мақсадли грантлар билан тақдирланади (ҳар бир вилоятдан 3 тагача лойиҳа ва Тошкент шаҳридан 10 тагача лойиҳа). Грантлар пандемия оқибатларини юмшатиш учун Япония ҳукумати томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси ва Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури томонидан берилади.