Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги аҳолини иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда

18.04.2020

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги аҳолини жамоат ишларига жалб этиш учун 508 млн.сўм маблағ Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан ажратилган бўлиб, бу маблағ ҳисобидан 665 нафар фуқаро бандлиги таъминланган.

Шунингдек, 5 гектар ерда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг 111,5 млн. сўм маблағи ҳисобидан кооператив ташкил этилиб, унда 50 нафар фуқаро ўз иш ўрнига эга бўлди.

15 та кам даромадли оила учун енгил типдаги иссиқхона қуриши, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғ-кўчат ва суғориш воситаларини харид қилиш учун 33,5 млн.сўм субсидия берилди.

Жорий йилнинг 17 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов Қўнғирот туманида бўлиб, тумандаги мавжуд вазият ва муаммоларни ўрганди. Тумандаги иссиқхоналар, жумладан “Қўнғирот инновацион томорқа” МЧЖ, “Бахадур Максуд” фермер хўжалигининг гидропоника иссиқхонаси билан танишди. Бу иссиқхона бандлиги таъминланмаган аҳоли учун янги иш ўрни бўлиши таъкидланди. Шунингдек, туманнинг Қўнғирот маҳалласи ҳудудидаги ташкил этилаётган “Қўнғирот мева-савзавот” ишлаб чиқариш кооперативи олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.