СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН "ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ ЯРМАРКАСИ"НИНГ УЧИНЧИ КУНИ БОШЛАНДИ
06.11.2020
Сирдарё вилоятида ўтказилаётган "Ишга жойлаштириш ва тадбиркорликка жалб этиш ярмаркаси"нинг учинчи куни Сардоба тумани "Дўстлик" МФЙда бўлиб ўтмоқда. Ярмарканинг бугунги куни ўтган кунгиларга қараганда анча қизғин ўтиши кутилмоқда. Сабаби ушбу ярмаркага иш қидириб келган, банд бўлмаган аҳоли, битирувчи ёшлар ва тадбиркорлик илинжидаги фуқаролар сони анчагина кўп.
Шунингдек, бугунги тадбирда 80 га яқин иш берувчи корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ўзининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишмоқда.