Сирдарё ва Сурхондарё вилояти мономарказларида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун экскурсия

29.09.2021

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси мутасаддилари бошчилигида Гулистон шаҳрида жойлашган Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари учун “Ишга марҳамат” Мономарказида экскурсия ўтказилди.

Учрашув давомида ўқувчиларга замонавий касблар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Тадбир сўнгида Мономарказ томонидан тарбияланувчилар учун байрам дастурхони ёзилди.

Шу куннинг ўзида Сурхондарё вилояти Ангор “Ишга марҳамат” Мономарказида ҳам Меҳрибонлик уйи битирувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Тарбияланувчилар марказда яратилган имкониятлар ҳамда амалиёт жараёнлари билан таништирилди.