Швеция билан меҳнат миграцияси бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади

05.12.2019

5 декабрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Швециянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ингрид Терсман билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Швеция элчиси билан бирга, Швециянинг миграция хизмати катта аналитиги Эрик Хофф, миграция бўйича эксперт Каролина Эйк, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси биринчи котиби Тимур Рахмонов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодирбек Якубов бошчилигидаги вазирлик масъуллари иштирок этди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва Швеция ўртасида меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашишдан иборат бўлди.

шу1

шу2

шу3