Шартнома асосида Корея Республикасига борган ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган фуқаролар учун бўлиб ўтадиган махсус тест имтиҳони тўғрисида

16.08.2019

Шартнома асосида Корея Республикасига борган ва меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган фуқаролар учун бўлиб ўтадиган махсус тест имтиҳони тўғрисида.    

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси бандлик ва Меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида” ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Англашув Меморандумга мувофиқ, махсус тест имтиҳони Корея томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан 2019 йил 21 августдан 29 август кунигача давом этади.

Махсус тест имтихони бўлиб ўтадиган манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси 47 уй. “Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни мухофаза қилиш коллежи” биносида.

Корея томонидан тасдиқланган ва махсус тест имтихонига кириш имконятини қулга киритган фуқароларнинг рўйхати 2019 йил 19 август куни www.mehnat.uz веб сайтида эълон килинади.

Сиздан имтихонга келганингизда сўраладиган хужжатлар ва маълумотлар:

  1. Фукаролик паспорти;
  2. 3,5 х 4,5 бўлган сифатли оқ фонли рангли расм (2-дона);

Диққат! Билишнгиз керак бўлган маълумотлар:

  1. Махсус тест имтихонига фуқаролик паспортини олиб келмаган фуқаролар имтихонга киритилмайди.
  2. Фуқаролар махсус тест имтихонига белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим.
  3. Махсус тест имтихонига белгиланган сана ва вақтидан кеч қолган фуқаролар тест имтихонига киритилмайди.
  4. Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) шартларига кўра такрор ёки қайта аппеляция махсус тест имтихонлари ўтазилмайди.
  5. Тест имтихонида электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соатлар, шпаргалкалар ва хоказолардан) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
  6. Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD) талабларига мувофиқ махсус тест имтихонининг қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтихонларида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Маълумот учун:

Муаммолар ва камчиликлар вужудга келган тақдирда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

+998 71 202-33-55