Самарқандда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

11.02.2020

📍 Жорий йилнинг 7 февраль куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Ургут туманларида аҳоли бандлиги таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

📎 78 та ташкилот 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Унда 300 дан ортиқ ишлаш истагида бўлганлар қамраб олинди.

⭕️ Мазкур тадбирда аҳоли бандлиги таъминланди, шунингдек, тизимдаги янгиликлар ва қонунчиликка оид тушунтиришлар берилди.