Самарқанд шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқитилаётган касблар билан таништиришда давом этамиз

12.12.2019

🔌 Электрон техникаларни монтаж қилиш ва созлаш техниги

(Электрон ва маиший техникаларни таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари)

Мазкур йўналиш бўйича замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, ускуна ва дастгоҳлар, ўқув қуроллари Корея Республикасидан олиб келиб ўрнатилган бўлиб, ўқув машғулотлари давомида олинган назарий билимлар ушбу воситалар орқали мустаҳкамланади.

Ҳозирги кунда мазкур йўналишда қуйидаги касблар тайёрланмоқда:

💡 Электромонтаж ишлари

📺 Уй электрон жиҳозларини таъмирлаш

🔎Дастурланувчи мантиқий контроллерлар қўлланилиши

🏭 Саноат электромонтажи

Машғулот мавзулари саноат талабидан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Машғулотлар Корея таълим ва технологиялар университетида малака ошириб келган ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

 

Вазирликнинг расмий саҳифалари 👇

Facebook

Instagram

Telegram

электр

ЭЛЕКТР 3 (1)

Электр 1 (1)