Расмий муносабат "Мурожаат йўллашларича, Юқори Чирчиқ тумани 23-мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишмоқда экан"

23.11.2021

Ижтимоий тармоқда “Мурожаат йўллашларича, Юқори Чирчиқ тумани 23-мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишмоқда экан” мазмунидаги хабар (https://t.me/MILITSIYA_UZB/46285) бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат мехнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Натижага кўра синф раҳбари томонидан ўқувчилар ҳақиқатдан ҳам 2021 йилнинг 15 ноябрь куни дарс вақтида мактабнинг ховлисини ва ташқари ҳудудини мажбурий тарзда ишлатилганлиги аниқланди. Шунингдек, бу каби ҳолат ҳафтасига кўп маротаба такрорланиб келаётганлиги ўз тасдиғини топди.

Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат мехнат инспекцияси томонидан Вояга етмаганларнинг меҳнатидан маъмурий тарзда мажбурлаш йўли билан фойдаланганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 148²-моддасига асосан конуний чора куришлик учун, Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.