Қорақалпоғистон Республикасида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган 14 турдаги касблар ва 4 та хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган 4 та “Ишга марҳамат” мономарказ филиалларини ташкил этиш ишлари бошланди.

26.07.2022

Бугунги кунга келиб, Нукус шаҳрида жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумида “Косон” тажрибаси асосида Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” Мономарказининг 1-сонли филиали фойдаланишга топширилди. Унда йилига 720 нафар банд бўлмаган аҳоли ошпаз-қандолатчилик, нейл-стилист, косметолог, аёллар сартароши, ИТ, бухгалтерия, тикувчилик, уқаловчи, уй бекаси, қарияларни парваришлаш ва немис, рус, япон, корейс тилларига ўқитилади.
Шу кунгача мономарказ филиалида ўқиш истагини билдирган 192 нафардан ортиқ фуқароларга тегишли йўлланмалар берилди.