Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида “Стартап Ташаббуслари” дастури бешинчи даврининг бошланиши

20.08.2021

20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ёшларнинг стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг бешинчи даври бошланди ва унда танлов натижаларига кўра ушбу вилоятлардан 45 та стартап лойиҳалари иштирок этишлари режалаштирилган. Дастурнинг бу даврида, вилоятларда ҳам алоҳида танлов ўтказилиб жаъми 273 та лойиҳалар жамоалари учун маҳаллий семинарлар ва маҳорат дарслари ҳудудларга бўлинган тарзда ташкил этилмоқда.

Бу даврда дастур илк маротаба онлине тарзда ўтказилиб Ўзбекистоннинг барча минтақаларини қамраб олди. Пандемия билан боглиқ чекловларга қарамай рекорд даражадаги 905 та аризалар қабул қилинди, бу аввалги даврга нисбатан нисбатан 72 фоизга кўпдир.

Aризаларни ўзаро таҳлил қилиш ва ташаббускорлар билан суҳбатлар ўтказиш босқичи натижасида танловдан ўтган лойиҳа иштирокчилари бўйича кичик статистикасини тахлил қиладиган бўлсак, қуйидаги қизиқ маълумотлар маълум бўлди:

Ўқув-машғулотларига таклиф қилинадиган 273 та лойиҳадан 50 фоиздан ортиғи (ёки 144 таси) олий ўқув юртларининг фаол талабалари томонидан тақдим қилинган;

- 122 та лойиҳа ғояни амалга ошириш босқичида, яна 121 та (44%) лойиҳада прототиплар мавжуд, 30 та (11%) лойиҳалар ишга туширилган ва уларнинг биринчи мижозлари ва сотувлари мавжуд;

- Ҳар бир лойиҳа жамоаси ўртача 3 кишидан иборат. Ўгил ва қиз иштирокчиларнинг нисбати 4га 1ни ташкил қилади.

Таълим ва хусусий сектор ўртасидаги алоқани таъминлаш билан қўллаб-қувватлаш дастури томонларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган истиқболли ёшларнинг ғоялари, технологиялари ва лойиҳаларини қидириш, танлаш ва синовдан ўтказиш, мамлакатнинг инновацион ва тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш учун самарали ўзаро мулоқот механизмини яратишга ёрдам беради.

Дастурни амалга оширишда бу йил Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги, Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси, Инновацион Ривожланиш Вазирлиги, AКТ Ривожлантириш Вазирлиги, Ўзбекистон Савдо Саноат Палатаси, Тошкент шаҳар Ҳокимияти, ИТ Марказлар, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети, ДатаСите Течнологй, Дигитал Труст, Гроунд Зеро ва C-Спаcе коворкинг марказлари ҳам иштирок этишмоқда.

Aризалар сонига кўра 52 та лойиҳа билан «ЭдТеч» ёшлар учун энг маъқул йўналиш ҳисобланса, «Савдо ва хизматлар»га тегишли 51 та лойиҳа ундан кейинги иккинчи оммалашган соҳа бўлди. «Ижтимоий технологиялар» 26 та лойиҳа билан энг яхши учта йўналишни эгаллашти. Бу йил шунингдек «AгроТеч ва ФоодТеч», «Транспорт ва логистика хизматлари» соҳаларига ёшлар стартапларни ривожлантириш учун истиқболли йўналиш сифатида қарашмоқда.

Дастурни беш кунлик интенсив семинар бошлаб бериб унда қатнашувчилар “тежамкор стартап” (Леан Стартуп) услубиятидан фойдаланган ҳолда стартапни бошлаш асосларини ўрганадилар. Ўқув машғулотларидан сўнг, ёш стартапчилар ўз лойиҳаларини амалий равишда тадбиқ этишга ўтадилар - улар лойиҳани амалга ошириш учун йўл харитасини тузадилар, лойиҳаларининг қиймат таклифларини синаб кўрадилар, мақсадли аудитория эҳтиёжларини ўрганадилар, ишчи моделларни яратадилар ва бирламчи сотувларини синаб кўрадилар.

Дастур давомида лойиҳаларга трекерлар, яъни тажрибали мураббийлар йўналиш беришади ва маслаҳатлар беришади, жамоанинг ривожланишини кузатиб боришади ва мақсадларга эришишда кўрсатмалар беришади. Кейинги ой давомида иштирокчилар учун ихтисослашган мутахассислар ва муваффақиятли тадбиркорлар иштирокида стартап лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ турли масалалар бўйича маҳорат дарслари ва эксперт маслаҳатлари ташкил этилади.

Бу йил Тошкентдан ташқари Ўзбекистоннинг барча вилоятларида алоҳида семинарлар ва маҳорат дарслари, трекерлар кузатуви, маҳорат сабоқлари ва эксперт маслаҳатлари онлине тарзда ташкил этилади ва унда 273 нафар ёшлар ўз инновацион лойиҳалари билан иштирок этишлари режалаштирилган. Дастурнинг минтақавий босқичи якунлангач, экспертлар гуруҳи томонидан танлаб олинган энг яхши лойиҳалар якуний “Демо дай” (Намойиш куни) да ўз лойиҳаларини манфаатдор ташкилотлар ва сармоячиларни жалб қилиш учун тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.

Қўллаб-қувватлаш дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (БММВ) томонидан Россия Федерацияси молиявий кўмагида "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" қўшма лойиҳаси доирасида Ёшлар Ишлари Aгентлиги, "Ёшлар-келажагимиз" Жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар Тадбиркорлигини Қўллаб Қувватлаш Маркази, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг технопарки (ИТ-Парк) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Республиканинг барча ҳудудларидан энг истиқболли 40 та лойиҳа жамоалари (ҳар бир вилоятдан 3 тагача ва Тошкент шаҳрида 10 тагача лойиҳа) якуний тақдимотлар натижасига кўра ўз стартапларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача мақсадли грантлар билан тақдирланадилар. Бу грантлар «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури томонидан пандемия оқибатларини юмшатиш учун Япония хукумати молиявий кўмаги асосида ажратилади.