"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори
"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори (709-сон қарори 24.11.2021- й.) мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган
АННОТАЦИЯ
Қарорга биноан:
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш тартиби белгиланди. Унга кўра:
Ҳар йили 1 ноябргача ҳокимликлар деҳқончилик ташкил қилиш учун очиқ электрон танловга чиқариш лойиҳаларини тайёрлаб, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади.
Сессияда маъқулланган лойиҳалар Давлат кадастрлари палатаси томонидан келиши учун “Ўздаверлойиҳа” институтига юборилади.
Жисмоний ва юридик шахслар бўш ерлар тўғрисидаги маълумотларни очиқ танловга қўйиш юзасидан “Э-ИЖАРА” тизимига таклифлар киритиши мумкин. Бунда таклифлар 5 иш кунида ўрганилиб кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун ҳокимликларга юборилади ёки таклиф рад этилади.
“Ўздаверлойиҳа” институти ерни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини тайёрлайди.
Лойиҳа ваколатли органлар билан келишилади ва ҳоким томонидан лойиҳа тасдиқланиб “Ўздаверлойиҳа” институти томонидан “Э-ИЖАРА” тизими орқали “Э–АУЦИОН” платформасига юборилади.
Очиқ танловда иштирок этиш учун талабгорлар:
“Э–АУЦИОН” орқали ариза юборади;
БҲМнинг 1 баравари миқдоридаги закалатни махсус ҳисобга киритади (“дафтар”ларга киритилганлардан закалат талаб қилинмайди).
Танлов талабгорларининг рўйхати, танлов таклифлари ва уларга берилган баллар танлов куни соат 10:00 да эълон қилинади.
Талабгорларни баҳолаш мезонлари:
- улар томонидан яратиладиган иш ўрни
- кредит тарихи
- мутахассислиги
- ўз еридан фойдаланаётганлиги
- ишсиз оила аъзолари сони
- “дафтар”ларга киритилганлиги
Энг кўп балл олган талабгор ғолиб бўлади, 2 та талабгор бали тенг бўлганида биринчи ариза берган ғолиб бўлади.
Ғолибга шартномани имзолаш учун 5 иш куни берилади ва 3 иш кунида ғолибга ернинг аниқ чегаралари белгилаб берилади.
Қарорга билан:
Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш белгиланди. Унга кўра:
Ҳокимликлар ҳар йили 1-ноябргача деҳқончилик ташкил қилиш учун очиқ электрон танловга чиқариш лойиҳаларини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритади.
Сессияда маъқулланган лойиҳалар Давлат кадастрлари палатаси томонидан келиши учун “Ўздаверлойиҳа” институтига юборилади.
Талабгорлар бўш ерлар тўғрисидаги маълумотларни очиқ танловга қўйиш юзасидан “Э-ИЖАРА” тизимига таклифлар киритиши мумкин.
“Ўздаверлойиҳа” институти ерни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини тайёрлайди.
Лойиҳа ваколатли органлар билан келишилади ва ҳоким томонидан лойиҳа тасдиқланиб “Ўздаверлойиҳа” институти томонидан “Э-ИЖАРА” тизими орқали “Э–АУЦИОН” платформасига юборилади.
Ерлар қуйидаги ҳажмларда ижарага берилади:
- сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик учун – камида 3 гектар;
- чорва озуқа экинлари учун 1 бош чорвага суғориладиган ерда – камида 0,3 гектар, лалми ерда камида 1 гектар, яйлов ва пичанзорларда – камида 2 гектар;
- пахта ва ғаллачилик учун – камида 30 гектар;
- ғаллачилик ва сабзавотчилик учун – камида 10 гектар;
- сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштиришга – камида 0,01 гектар.
Очиқ танловда иштирок этиш учун талабгорлар “Э–АУЦИОН” орқали ариза юборади:
- ер 30 гектаргача бўлганида БҲМнинг 5 баравари;
- 30 гектардан 100 гектаргача бўлганда БҲМнинг 10 баравари;
- 100 ва ундан кўп бўлганда БҲМнинг 20 баравари миқдоридаги закалатни махсус ҳисобга ўтказади.
Танлов талабгорларининг рўйхати, танлов таклифлари ва уларга берилган баллар танлов куни соат 10:00 да эълон қилинади.
Танлов талабгорларининг рўйхати, танлов таклифлари ва уларга берилган баллар танлов куни соат 10:00 да эълон қилинади.
Энг кўп балл олган талабгор ғолиб бўлади, 2 та талабгор бали тенг бўлганида биринчи ариза берган ғолиб бўлади.
Ғолибга шартномани имзолаш учун 5 иш куни берилади ва 3 иш кунида ғолибга ернинг аниқ чегаралари белгилаб берилади.
Қарорга билан:
Қишлоқ хўжалилига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби белгиланди. Унга кўра:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) берилади.
Ер участкаларни иккиламчи ижарага берувчи юридик ва жисмоний шахслар ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага олувчининг розилиги билан ёзма ёки электрон шаклда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тўғрисида шартнома тузади.
Тузилган иккиламчи ижарага бериш шартномаси Кадастр палатаси томонидан электрон тизим орқали давлат реестрига киритилади.
Реестрга киритганлик учун БҲМнинг 5 фоизи миқдорида тўлов ундирилади (“дафтар”ларга киритилганлардан тўлов ундирилмайди)
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар оралиқ экинларни экиш учун 1 йилгача ижарага берилади.
Шартномалар ихтиёрийлик асосида ижарага берувчининг ташаббуси билан ёзма, қоғоз ёки электрон шаклда камида 4 нусхада тузилади.
Қуйидаги ҳолларда шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:
- мурожаат ваколастиз шахс томонидан имзоланган ёки умуман имзоланмаганида
- ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса
- тўлов амалга оширилмаганда
- ерни иккиламчи ижарага бериш мумкин бўлмаганида
Иккиламчи ижара учун тўловлар тарафлар келишувига мувофиқ белгиланади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ