Қашқадарёдан Тошкентга бир гуруҳ қурувчилар карвони келтирилди

17.05.2020

Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги амалий ишлар давом этмоқда. Жорий йилнинг 16 май куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан қурувчилар карвонининг навбатдаги гуруҳи Қашқадарё вилоятидан келтирилиб, Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларига жойлаштирилди.

Бунда 260 нафар қурувчи "KILPYONG LEADERS" МЧЖ ҳамда "MEGAPOLIS BUILDING" МЧЖ томонидан кўп қаватли уй қурилиши учун, "YUKSAK PARVOZ QURILISH" МЧЖ томонидан “Республика ихтисослаштирилган неврология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий маркази” қурилиши учун, “Tрест 12” АЖ 50-қурилиш бошқармасига Ислом цивилизацияси маркази қурилиши учун жалб этилди.

Вазирлик вакиллари қурилиш бригадирлари билан бўлган мулоқотда ишчи ходимлар   ҳолда иш ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.

қурувчилар карвони 2

қурувчилар карвони 12

қурувчилар карвони 7

қурувчилар карвони 5

қурувчилар карвони 13

қурувчилар карвони 11

қурувчилар карвони 8