“Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

28.09.2021

Ижтимоий тармоқ орқали “Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда” сарлавхаси остида чиқарилган хабар https://nasafnews.uz/?p=24190 бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Мазкур ҳолат бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан бирламчи ўрганиш хулосаси тузилган. Айни вақтда ўрганиш давом эттирилмоқда. Якуний натижалар бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.