Профессионал стандартлар: сайтда янгилик

14.07.2020

Ўзбекистон меҳнат бозорида юқори талабга эга касблар бўйича профессионал стандартлар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг www.mehnat.uz расмий веб-сайтининг "Фаолият йўналишлари" бўлимида янги "Профессионал стандартлар" рукни яратилди.

Унинг мавзу-мундарижаси ишга кириш истагида бўлганлар учун турли соҳаларга оид малака ва касбий сифат даражасига потенциал иш берувчининг талаблари ҳақидаги маълумотлардан иборат. Ўзбекистон вазирлик ва идоралари томонидан ишлаб чиқилган профессионал стандартлар ўз ичига умумий маълумотлар, меҳнат функциялари тавсифи ва таърифини қамраб олган.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 15 майдаги «Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги 287-сон Қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Дастлабки босқичда янги йўналишнинг тест режими жорий этилди.

Aйни пайтда сайтда профессионал стандартлар тўғрисидаги маълумотлар 833 ихтисослик бўйича жойлаштирилган. Бундан ташқари келгусида ушбу маълумотлар вазирлик ва идоралардан рўйхатдан ўтиш учун йўналтириладиган қўшимча профессионал стандартлар ҳисобига яна тўлдирилади ва ўзгартирилади.