БИЗНЕС-КЛИНИКА ЛОЙИҲАСИ: ПАНДЕМИЯ ВА ПАНДЕМИЯДАН КЕЙИНГИ ДАВРДА БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-КУВВАТЛАШ
Жорий йилнинг май ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда пандемия ва пандемиядан кейинги даврда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан «Бизнес-клиника» лойиҳаси ишга туширилди.
Мазкур лойиҳа, “COVID-19” пандемияси ўрта ва кичик бизнеслар фаолиятига жиддий таъсир кўрсатганлиги сабабли, уларни юмшатиш ва олдини олиш мақсадида ўз фаолиятини бошлади. Статистик маълумотларга қўра 2019 йилда кичик бизнес Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотининг 57 фоизини ташкил этган. Аммо барчамиз гувоҳи бўлган ҳозирги оғир вазият чет элдан пул ўтказмаларининг камайиши, туризмдан тушадиган даромадлар пасайиши ҳамда савдо ва етказиб бериш занжирларида бир қатор муаммоларни юзага келтирди. Албатта бундай ҳолат иш билан таъминлашда ва фукароларимизнинг даромадларига салбий таъсир кўрсатишга улгурди.
БМТ Тараққиёт дастури томонидан ишга туширилган “COVID-19” га қарши тезкор ҳаракат қилиш механизми (ингл. Rapid Response Facility) доирасида учта йуналиш буйича ишлар таклиф килинди:
1) Эктиёжларни тезда аниқлаб улар бўйича ечим топиш;
2) Инқирозга қарши самарали бошқарув;
3) Эрта тикланиш.
Бизнес-клиника тадбиркорлик субъектлари билан оператив алоқа ўрнатиш учун қуйидаги имкониятларни яратди: https://t.me/biznes klinika телеграм-канали ишга туширилди, 1094 қиска ишонч ракамига тушаётган саволларга 24 соатлик консультациялар бериш тизими йулга куйилди, www.businessinfo.uz вебсайтининг Бизнес-клиника бўлимида онлайн-мурожаатлар қабул килиш имконияти яратилди.
Лойиха раҳбарияти пандемиядан зарар кўрган барча кичик ва ўрта бизнес вакилларини Бизнес-клиника орқали тажрибали мутахассислардан бизнесни тиклаш ва инқироздан босқичма-босқич чиқиш имкониятини берадиган солиқ, божхона, кредит ва бошқа имтиёзлар бўйича консультациялар олишга таклиф қилади.