Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан:
- Келгуси йилдан маҳаллаларда 1000 дан зиёд касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилади;
- Бунда касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир шахс учун ўқув марказларига 1 миллион сўмгача субсидия берилади. Бунинг учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади;
- Ўқув курсларини тамомлаб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларга ускуналар харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар берилади;
- Ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари ажратилади;
- Эҳтиёжманд аҳоли бандлигини таъминлашга Бандликка кўмаклашиш ҳамда Жамоат ишлари жамғармаларидан 500 миллиард сўм йўналтирилади
- Вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баробаргача оширилади ва бунда 6 та ҳужжат талаб этиладиган эски бюрократик тартиб бекор қилинади.