Пойтахтимизнинг 255-сонли умумтаълим мактабида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди

22.02.2022

Пойтахтимизнинг 255-сонли умумтаълим мактабида Яшнобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва тумандаги ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

➡️ Унда 20 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 500 га яқин иш ўринлари билан қатнашди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази масъул ходимлари фуқароларга марказдаги касбларга ўқитиш, кўрсатилаётган турли хизматлар ҳақида батафсил маълумот беришди.