ПАХТАЧИЛИК СОҲАСИДАГИ КЛАСТЕРЛАР ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
ПАХТАЧИЛИК СОҲАСИДАГИ КЛАСТЕРЛАР ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 25-моддасида иш берувчи барча янги ишга кираётган, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериши, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларини ҳамда бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитишни ташкил этиши шарт эканлиги белгиланган.
Шу боис, “Пахтани қўлда теришда теримчилар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича намунавий йўриқнома” ишлаб чиқилди.
Мазкур намунавий йўриқнома пахтачилик соҳасидаги кластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан теримчилар учун янада қўлай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш нуқтайи назаридан қайта кўриб чиқилиб, тасдиқланиши, шунингдек, ҳар бир теримчи ушбу йўриқнома талаблари билан таништирилган бўлиши ва танишганлиги ҳақида журналга қайд қилинган бўлиши лозим.
Пахтани қўлда теришда теримчилар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича намунавий йўриқнома
Мазкур намунавий йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 7 январда 870-сонли рақам билан рўйхатга олинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги низом талабларига асосан ишлаб чиқилган ҳамда пахтани қўлда теришда теримчилар (кейинги ўринларда – теримчилар) учун мўлжалланган.
Умумий хавфсизлик талаблари
- Пахтани қўлда териш ишларига 18 ёшдан кичик бўлмаган ҳамда жисмоний соғлом шахслар қўйилади.
2.Теримчилар хавфсиз ишлаш усуллари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома талаблари билан таништирилган бўлиши ва танишганлиги ҳақида журналга қайд қилиниши лозим.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда йўл-йўриқлар олмаган теримчиларни ишга қўйиш тақиқланади.
3.Ғўза баргини тўкиши учун кимёвий ишлов берилган майдонга теримчилар учун камида 10 кун муддат ўтгандан кейин киришга рухсат этилади.
- Иш берувчи теримчиларни махсус кийим-бош ва фартук билан бепул таъминлаши керак.
- Теримчилар учун қуйидагилар:
-теримчилар ғўза ичида, пахта ғарами устида ва даланинг бошқа мослаштирилмаган ҳудудларида дам олиш (ухлаш)лари;
- теримчилар пахта даласида очиқ оловдан фойдаланиши, сигарета чекиши ҳамда бошқа ёнғинга сабаб бўлувчи воситалардан фойдаланишлари;
-теримчиларнинг пахта терилаётган майдонда ҳаракатланаётган механизмларнинг олдига яқинлашиши, унинг йўналишига чиқишлари;
-теримчиларнинг пахта ортилган тиркамаларга чиқиши ёки ҳаракатланаётган тиркамаларга осилишлари;
-ариқ (зовур) ва бошқа сув ҳавзаларида чўмилишлари тақиқланади.
6.Юкларни кўтариш ва ташишда бир киши учун:
- 18 ёшдан ошган аёллар учун – 9 кг дан;
- 18 ёшдан ошган эркаклар учун – 30 дан ошмаслиги керак.
- Теримчиларни пахта даласига олиб чиқиш ва олиб келишдан олдин ҳудуднинг (гуруҳнинг) раҳбари йўқлама қилиши ва уларга ишларни хавфсиз бажариш бўйича тўлиқ тушунтириш, йўл-йўриқлар бериши лозим.
- Теримчилар орасида касал ёки вақтинча иш қобилиятини йўқотганлар тиббиёт ходими назоратидан ўтади ва уларнинг соғликлари тўла тиклангунча дам олиш жойларида қолдирилади.
- Терим олиб бориладиган пахта даласи яшаш жойидан 3 км масофадан узоқда жойлашган бўлса, махсус транспорт воситаси ажратилиши керак.
- Теримчилар пахта даласига бориш ва қайтиб келишда фақат куннинг ёруғ пайтида амалга оширилиб, теримчилар пиёда ҳаракатланганларида йўлдаги транспорт воситасининг қатновига халақит бермаслик мақсадида саф бўлиб юришлари лозим.
- Теримчилар саф бўлиб ҳаракатланишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш мақсадида сафнинг бошида ҳамда охирида қизил байроқчали бошқарувчилар қўйилиши лозим.
12.Теримчилар транспорт воситасидан тушганларида, йўлни кесиб ўтишлари ҳудуднинг (гуруҳнинг) раҳбари бошчилигида, транспорт воситасининг орқа томонидан ташкил қилиниши лозим.
13.Транспорт воситасида теримчиларнинг транспорт воситаси ойнаси ҳамда бошқа жойларидан қўл, бош ва бошқа аъзоларини чиқаришлари тақиқланади.
14.Теримчиларни ярим тиркамаларга чиқишига рухсат этилмайди.
15.Теримчиларга пахта даласига боришда автотранспорт воситаларининг кузов бортлари билан баробар ёки баланд жойлашган юклар устига чиқиб олишларига йўл қўйилмайди.
Иш бошлашдан олдин хавфсизлик талаблари
- Иш бошлашдан олдин қуйидагилар:
-теримчилар пахта териш ишларини бажаришдан олдин белгилаган тартибда махсус кийим-бош ва терилаётган пахтани йиғиб бориш учун фартук билан таъминланган бўлиши;
-пахта териш ишларига жалб қилинган теримчилар ҳудуднинг (гуруҳнинг) раҳбари рухсати билан унинг кўрсатмасига асосан иш бошлашлари;
-теримчилар пахта териш вақтида бир-бирларидан камида 1,5-2 м масофада жойлашишлари;
-теримчилар куннинг ёруғ вақтида ишлашлари лозим.
Иш вақтида хавфсизлик талаблари
- 17. Теримчилар пахта теришни бошлашдан олдин кийимларини кўздан кечириши, кийимларни тугмалари қадалганлигини ва фартукларни боғичларини текшириб кўриши, носозлиги аниқланган ҳолатда дарҳол раҳбарга хабар бериши ва уни алмаштириши лозим.
- 18. Теримчилар пахта тераётган ҳудудларда ҳаракатланаётган механизмлардан камида 10 м узоқликда ишлашлари лозим. Бунда механизм ҳаракатланаётган йўналишда теримчиларнинг ишлашига ёки яқинига боришга умуман йўл қўйилмайди.
- 19. Теримчилар пахта тераётган ҳудудда зовур ва каналлар бўлса, уларнинг яқинига бориш тақиқланади.
- 20. Теримчиларнинг пахта тераётган ҳудудлардаги электр қурилмаларига яқинлашиши тақиқланади.
- Теримчилар терилган пахтани топширишлари учун олиб боришда аёллар учун 9 кгдан ортиқ юк кўтаришларига йўл қўйилмади.
- Теримчилар далада чанг, тўзон, қаттиқ шамол, ёғингарчилик рўй берганда ишни тўхтатиш ва пана жойга ўтишлари лозим.
23.Теримичилар (аёллар) сочи бош кийимига, рўмол ёки учбурчак рўмолча тагига йиғиштирилган бўлиши зарур.
24.Пойабзал оёғида мустаҳкам туриши, пойабзал ипи боғлаш учун қулай калта бўлиши керак.
25.Пахта майдонлари дефолиация қилиниб, ғўза барглари тукилгандан кейин пахтани теришда теримчилар юзлари ва оғиз аторфларини қўли билан ушламасликлари ва имкон қадар қўлларини ювиб туришлари лозим.
- Ҳар қандай ҳолатда хам теримчиларга очиқ сув ҳавзаларидан сув ичишларига йўл қўйилмайди.
27.Тушлик қилишдан олдин қўлларни совун билан ювиш лозим.
Нохуш ҳолатларида хавфсизлик талаблари
- Об-ҳаво шароитлари ўзгарганда (10 м баландликда шамол тезлигининг 10 м/с дан юқори кучайиши, момақалдироқ, кучли ёмғирлар вақтида терим ишларини тўхтатиш ва бу ҳақда ҳудуднинг (гуруҳнинг) раҳбарига хабар бериш зарур.
- Атрофдаги теримчилардан бири ўзини ноқулай ёки ёмон ҳис қилса ҳудуднинг (гуруҳнинг) раҳбарига хабар бериш ва биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши лозим.
Иш якунланганидан сўнг хавфсизлик талаблари
- Иш якунига етгач, теримчилар қуйидагиларга амал қилишлари шарт:
- махсус кийим-бош, терилаётган пахтани йиғиб бориш учун фартукларни қоқишлари ва уларга ҳар хил нарсаларни ёпишиб қолганлигини кўздан кечириш лозим;
- теримчилар уйларига ёки ташкил қилинган вақтинчалик яшаш манзилига мазкур йўриқноманинг иш вақтидаги хавфсизлик талабларида белгиланган тегишли талабларга риоя қилган ҳолда боришлари шарт.