“Ўзбекистонда мавсумий ишчиларни адолатли ишга ёллаш” мавзусида Бухоро вилоятида видеоконференцалоқа шаклида  ўқув-тренинг ташкил этилди

27.08.2020

Муносиб меҳнат тушунчаси орқали меҳнат соҳасидаги халқаро меъёр ва тамойиллар, ходимлар ижтимоий ҳимоясини кенгайтириш, давлат органлари, иш берувчилар ташкилотлари ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган тамойилларга асосланади.

Ҳозирда Халқаро меҳнат ташкилотининг яна 4 та конвенциясини ратификация қилиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

БУХОРО 1 

Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликдаги энг муҳим ютуқлар қаторида ХМТнинг 144-сонли конвенцияси, яъни уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги  «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Касаба уюшмалари федерацияси» Конвенциясининг ратификация қилинишидир.

БУХОРО 3 

Бугун Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича Бюроси экспертлари ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари марказий аппарати иштирокида “Ўзбекистонда мавсумий ишчиларни адолатли ишга ёллаш” мавзусида Бухоро вилоятида видеоконференцалоқа шаклида  ўқув-тренинг ташкил этилди.

БУХОРО 2 

Тадбирда, асосан, муҳим масалаларга, яъни пахта йиғим-терими ишларини фақатгина пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан жойлардаги жамоат ташкилотлари кўмаги асосида амалга оширилишини таъминлаш, ушбу ишларга маҳаллий ижро ҳокимияти вакиллари аралашувининг олдини олишга эътибор қаратилди.

БУХОРО 6  

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди. Мазкур видеоконференцалоқа шаклидаги ўқув машғулотлар вилоятлар бўйлаб ҳам ўз ишини давом эттиради.