Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида онлайн-конференция ташкил этилади

17.09.2020

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлигида «COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистонда иш билан бандлик ва муносиб меҳнатни рағбатлантириш» мавзусида онлайн-конференция ташкил этилади.

Онлайн-конференция Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг COVID-19 пандемияси даврида ишсизлик ва қисман бандликни қисқартиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ёритилган янги ҳисобот рисоласининг чиқарилишига бағишланган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Бош директорининг ёрдамчиси ва ХМТнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси директори Хайнц Коллер тўртта талабга мувофиқ COVID-19 оқибатларини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини муҳокама қиладилар. Жумладан Ишчиларни ҳимоя қилиш: ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш жойида вирус тарқалишини чеклаш;

Иш ўрни ва даромадларни қўллаб-қувватлаш: корхоналарни қўллаб-қувватлаш, ишчи кучига талабни рағбатлантириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш;

Янги имкониятларни яратиш: грантлар, субсидиялар ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва жамоат ишларида вақтинча иш билан таъминлаш;

Ижтимоий мулоқотни кучайтириш: аҳоли ишончини ошириш, инқирозни енгиш чораларини қўллаб-қувватлаш

ХМТ раҳбарлари ва техник ходимлари Ўзбекистоннинг минтақада ва глобал миқёсда меҳнат бозорини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтадилар.

Шунингдек, маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро алоқалар орқали турли хил манфаатдор ташкилотлар ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш, ундан ташқари кенг доирадаги манфаатдор томонларни меҳнат бозорини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилишдан иборат.

Муҳокама Ўзбекистонда пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш бўйича чоралар, Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳолати, хусусан, меҳнат бозори ҳамда мамлакатда давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ масалаларга қизиққанлар учун фойдали бўлади. Тадбирда хорижий давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, миллий шериклар, халқаро ташкилотлар ва экспертлар ҳамжамияти, дипломатик корпус, бизнес вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этади.

Онлайн-конференцияда иштирок этиш учун ушбу ҳаволадан фойдаланиб рўйхатдан ўтинг:

https://mailchi.mp/40cd4980cafb/uzbekistan-ministry-of-labor-covid-19-response-webinar