Ўзбекистон ва Тожикистон Меҳнат институтлари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди
09.08.2021
Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Тожикистон Республикаси Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазири Ширин Aмонзода билан учрашди.
Унда меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳасидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган келгусидаги режалар ҳақида фикр алмашилди.
Маросим сўнгида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат институтлари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Маълумот ўрнида: Қўшма тадбирлар режаси имзоланиши мазкур Меморандумни амалий ижросини таъминлашга хизмат қилади.
Қўшни давлат делегацияси ташрифи Яшнобод туманидаги "Ишга марҳамат" мономарказида давом этади.