Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида қатор масалаларни илгари сурди.

20.09.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида қатор масалаларни илгари сурди.

Хусусан:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан илгари сурилган “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори” борасидаги ташаббуси доирасида тажриба алмашиш учун 2024 йили БМТ шафелигида “Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт сари йўл” бутунжаҳон конференцияси ҳамда Осиё хотин-қизлари форумини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф этилди.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашни бутун дунё миқёсида кучайтириш зарурлиги айтилди.
"Бизнинг тажрибамиз шуни кўрсатмоқдаки, бунга чек қўйиш имкони бор", дея қатъий таъкидлади Ш. Мирзиёев.