Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳрири биринчи ўқишда қабул қилинди
19.11.2020
Бугун, 2020 йил 19 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мажлисда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг қабул қилиниши натижасида қатор имкониятлар яратилиши қайд этилди. Бозор иқтисодиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда ходимлар ва иш берувчилар манфаатларининг мувозанатини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳамкорликка жалб қилиш, томонлар ўз меҳнатининг натижадорлигига қизиқишини ошириш, кичик бизнес ва якка тадбиркорлик соҳасига меҳнат қонунчилигини татбиқ қилиш шулар жумласидан.
Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.