Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Самарқанд шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди

01.11.2020

Мазкур лойиҳа бўйича таъмирлаш ва қурилиш ишлари "Тараққиёт ривож Инвест" МЧЖ томонидан деярли 80 фоизга бажарилган бўлиб, 2020 йил 15 ноябрь куни фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Реконструкция ишлари якунига етгандан сўнг бу ерда ахолига қулай шарт-шароитлар ва сифатли хизмат кўрсатилишига имконият яратилади.