ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ НОЗИМ ХУСАНОВ БОШЧИЛИГИДА НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Чимбой туманида бугунги кунда 11 та МФЙ ва 10 та ОФЙ да жами 112746 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Шундан 3 та (Пашентаў, Майжап, Тағжап) ОФЙлари муаммоли ҳудудлар ҳисобига киради.
Жорий йилнинг 16-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б.Хусанов бошчилигида тумандаги Пашентаў ОФЙ ҳудудида аҳолининг турмуш даражасини яҳшилаш бўйича овул фуқаролар йиғини фаоллари ва ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари раислари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида ҳудудларда истиқомат қилувчи 7 та фуқароларни эътирозлари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлари кўриб чиқилди ва тегишли ташкилотларга масалалар юзасидан топшириқлар берилди.
Бундан ташқари Пашентау ОФЙ ҳудудида хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича сартарошхона, хаммом ва чорвачиликда сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фикр алмашилди.