“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ 2030-йилгача ишга жойлаштириш бўйича хорижий давлатлар билан келишувлар сонини 30 тага оширилади.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ 2030-йилгача ишга жойлаштириш бўйича хорижий давлатлар билан келишувлар сонини 30 тага оширилади.
Фуқароларни хорижий ҳамкорлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитиш доирасида 2 мингта хорижий компаниялар билан касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш тизими ташкил қилинади.
Шунингдек, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш кўзда тутилган.
Қолаверса, ноқонуний ташқи меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг асосий устувор мақсадларидан бирига айланади.