ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

20.11.2023

 Бугун Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги янги таҳрирдаги қарори кўриб чиқилди.

 Унда Камбағалликни қисқартиш ва бандлик вазирлиги масъуллари ҳам иштирок этди.

Пленумнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш низоларига оид янги қарори қабул қилиниши нафақат судлар, балки иш берувчилар учун ҳам ўзига хос қўлланма вазифасини ўтайди.

Маълумот учун: Мазкур Пленум қарори 1998-йил 17-апрелда қабул қилинган эди. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси амалиётга жорий қилингандан сўнг, ушбу қарорга ҳам қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда Камбағалликни қисқартиш ва бандлик вазирлиги мутахассисларининг иштироки ва таклифлари алоҳида аҳамиятга эгалиги таъкидланди.