"Одамларни сарсон қилишдан кимга қандай манфаат бор?" сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат

21.02.2022

Ижтимоий тармоқда "Одамларни сарсон қилишдан кимга қандай манфаат бор?" сарлавҳали хабар https://t.me/Xolis_nazar/21358 тарқалган.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси ўрганиш ўтказди. Фуқаролар Халикова Шаҳнозахон Махамадовна ҳамда Дадажонова Наргиза Авазхоновнага сертификатлар топширилди.

Орада содир бўлган айрим тушунмовчилик, камчилик ва хатоларга йўл қўйган бандлик хизматидаги ходимлар огоҳлантирилди.