Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси аъзолари ҳамда АҚШ меҳнат вазирлиги мутахасислари ўртасида учрашув

17.12.2021

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси аъзолари ҳамда АҚШ меҳнат вазирлиги мутахасислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева, вазир Нозим Хусанов, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Унда АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан эълон қилинган “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида”ги навбатдаги йиллик ҳисоботда Ўзбекистоннинг келгусидаги фаолиятига қаратиш лозим бўлган масалалар юзасидан муҳокамалар олиб борилди.